Табриклаймиз

Добавлено: 26 Август 2015 08:39

Энг улуғ ва энг азиз байрамимиз Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллига арафасида кўп йиллик самарали меҳнати, ўзбек киноси ривожига қўшган ҳиссаси учун:


“Ўзбекфильм” киностудияси постановкачи режиссёри Насимов Ҳилол Тўлқинович
“Ўзбекистон Республикасида ҳизмат кўрсатган маданият ҳодими”
унвони

“Ўзбекфильм” киностудияси актрисаси Мўминова Зулхумор Анорқуловна
“Ўзбекистон Республикасида ҳизмат кўрсатган артист”
унвони

Кино ва театр актёри Азизов Мирзажон Мамажонович
"Ўзбекистон Республикаси халқ артисти" 
унвони

Кино ва театр актёри Галахов Олег Викторович
“Ўзбекистон Республикасида ҳизмат кўрсатган артист”
унвони билан тақдирландилар

 

“Ўзбекфильм” АЖ раҳбарияти ҳамкасбларимизни юксак унвон билан табриклайди.