О компании


“Ўзбекфильм”  киностудияси

Ўзбек киноси тарихи

 

            Ўзбекистонда кинофильмларнинг илк намойиши 1897 йил Тошкентда бўлиб ўтган. 1924 йили “Бухкино” номли Рус-Бухоро ўртоқлик ташкилоти ташкил этилиб, у 1925 йили  бир қатор хужжатли фильмлар ҳамда “Севзапкино” киностудияси билан биргаликда “Ўлим минораси” фильмини суратга олган. Шу йили “Бухкино” “Пролеткино” билан ҳамкорликда “Мусулмон қиз” бадиий фильмни ҳам суратга олди. Ҳар икки фильм ҳам рус режессёрлар,  актёрлар ва операторлар томонидан суратга олинган эди. 1925 йил “Ўзбеккино” корхоналар идораси ташкил этиди ва “Шарқ юлдузи” кинофабрикаси очилди (Ушбу кинофабрика 1958 йилдан бошлаб “Ўзбекфильм” деб юритила бошлаган). Ҳудди шу йили бир қатор хужжатли, илмий-оммабоп  фильмлар ва “Пахта-Орол” бадиий фильми суратга олинган. Сўнг Ўзбекистоннинг– аёлларни озод қилиш, ер-сув реформаларига оид муаммоларига бағишланган: “Иккинчи хотин” (Вторая жена), “Рават чиябўрилари” (Шакалы Равата) ва “Паранжи” (Чадра)  (1927 й.), “Ёпиқ фургон” (Крытый фургон)(1928й.), “Авлиёнинг қизи” (Дочь святого)(1931), “Рамазон” (1933) бадиий фильмлари суратга олинди. Республикадаги саноатлаштириш ишлари ўзбек киносида илк маротаба Н. Ғаниев томонидан 1931 йилда суратга олинган “Кўтарилиш” (Подъем) номли фильмида кўрсатилган. 30- йилларнинг биринчи ярмида илк тарихий фильм – “Тонг олдидан” (1933 йил реж. С. Ходжаев) ва болалар учун  “Қлич” (1936 йил реж. Ю. Агзамов) фильмлари суратга олинган. Н. Ғаниевнинг “Йигит” (1936й.) фильми билан ўзбек кинематографиясининг бошланғич босқичи якунланади.

             Сўзсиз кино даврида ўзбек кинематаграфияси ривожига режиссёрлар: О.Н.Фрелих, К.Гертель, М.Доронин, Н.Н.Кладо, операторлар: А.Дорн, А. Булинский, Ф. Верига-Даровский, В. Шевченко, В. Тимковский ва бошқалар катта ҳисса қўшган. Шу йиллар мобайнида ёш киноижодкорлар: Н. Ғаниев, К.Я. Ёрматов, М.К. Қаюмов, Хўжаев, Э. Ҳамроев, Ю.Агзамов, А. Саидовларнинг плеядаси(арбобларининг гуруҳи) юксалди. Ўзбек кинематографларининг ижоди ва тасвирга олиш техникаси мукаммалашуви овозли кино учун замин яратди. “Қасам” (1937й. Реж. А.Г. Усольцев)- жамоалаштириш йўлига ғов бўлаётган қишлоқ ҳаёти ва ер-сув реформаси атрофида бўлган шавқатсиз синфий курашларни кўрсатиб берган илк овозли ўзбек фильми  ҳисобланади. Фильм муаллифлари деҳқонларнинг бевосита шароитлари ва қишлоқ ахлининг турмуш тарзини реалликка мослаб кўрсатиб беришга мушарраф бўлганлар. Фильмда Я. Бобожонова, А.Исматов, Л. Саримсоқова, Р. Пирмуҳамедовларнинг истеъдодлари намоён бўлган. “Азамат” номли овозли фильм  (1940й. Реж. А.В. Кордюм) ҳам ўзбек қишлоғи ҳаётига бағишланган эди. Унда ҳаётий воқеалар ва халқ хандалари мохирона кўрсатилган. “Асал” (1940 й. Реж. М.Егоров, Б. Казачков)фильми эса Ўзбекистондаги енгил саноат комбинати ишчилари, янги ишлаб чиқаришлар ва муносабатлар ҳақида сўзлайган илк киноасардир.  Фильм сценарийи муаллифи Комил Яшин. Фильмда бир қанча миллий мусиқа ва қўшиқлар янграган. Асосий бош аёл қаҳрамони ролини Халима Носирова ижро этган. Иккинчи жаҳон уруши вақтида Ўзбекистонга бошқа давлатларнинг киностудиялари эвакуация қилинган эди. Тошкентда Москва, Ленинград, Киев киностудиялари ижодкорлари фаолият юритган. Турли студиялар ҳамкорлигида эса “Икки жангчи”, “Александр Пархоменко”  (реж. Л.Д. Луков),  “217-рақамли одам”  (реж. М.И. Ромм), “Насириддин Бухорода” (реж. Я.А. Протазанов) каби фильмлар суратга олинган. Бундан ташқари ўзбек киноижодкорлари томонидан “Биз ғолиб бўламиз!” (реж. К. Ёрматов), “Жасур дўстлар” (реж. Н. Ғаниев), “Фронтдаги дўстларимизга” ва “Ватанимга совға” (реж. К. Ёрматов) каби фильм ва киноконцертлар суратга олинган. 40-йилларда ўзбек киносининг катта ютуқлари: “Тоҳир ва Зуҳра” (1945й.), “Насриддиннинг саргузаштлари” (1947й. Реж. Н.Ғаниев), “Алишер Навоий” (1948й. Реж. К. Ёрматов) каби фильмлар суратга олинган. Реалистик тарзда суратга олинган ушбу фильмларда  узоқ ўтмишнинг ҳаёти ва маданияти, жамиятдаги ички жараёнлари тасвирланган. “Фарғонанинг қизи” (1948й реж. Н.Ғаниев) фильми замонавий ҳаёт воқеалари ва пахтакор қизнинг тақдирига бағишланган. 50-йилларда Тошкент киностудияси маҳсулотлари қаторидан долзарб масалаларга бағишланган: Режиссёр К. Ёрматовнинг - “Опа-сингил Рахмановалар” (1955й.) ва “Атиргуллар гуллаганида” (1959й); Ю. Агзамовнинг - “Бахт учун” (1957й.) ва “Мафтунингман” (1959й.); Л. Файзиевнинг “Иккинчи гуллаш” (Второе цветение) (1960й.) фильмлари жой олди. Тарихий мавзудаги: “Ибн Сино” (1957 й. Реж. К. Ёрматов), “Қутлуғ қон” (1956й. Реж. Л. Файзиев), “Фурқат” (1959й. Реж. Ю. Агзамов) фильмларида ўзбек халқининг ўтмишдаги ҳаёти тасвирланган.  60-йиллар кино соҳасидаги бир қатор ютуқлар билан эсда қолган. 1959 йилда ўзбек киноижодкорлари “Ўзбекфильм” киностудиясининг янги биносини қабул қилиб олдилар. Бу ерда катта ёшдаги ижодкорлар – К. Ёрматов, З. Собитов, Ю. Агзамов, М. Краснянский, Н. Рядов, В. Синиченко, В. Еремянлар қаторида ёш ижодкорлар: режиссёрлар – Ш. Аббосов, А. Хачатуров, А. Ҳамроев, Д. Салимов, Р. Ботиров, Х. Ахмар, У Назаров, А. Акбаҳўжаев, Э. Ишмуҳамедов, Қ. Камолова, операторлар- Ҳ. Файзиев, Д. Фатҳуллаев, Л. Травицкий, Т. Эфтимовский, рассомлар – Э. Қаландаров, Е. Пушин, Н. Рахимбоев ва бошқалар ўз ижодий фаолиятларини бошлаганлар. Ушбу давр кинематографияси турли жанрлар, йўналишлар ва мавзулар бойлиги билан ажралиб туради. Бу даврга тегишли: “Синчалак ” (1961 й. Реж. Л. Файзиев), “Ҳаёт тонгдан бошланади” (1966 й. Реж. У. Назаров), “Оқ лайлаклар” (1967 й. Реж. А. Ҳамроев), “Нафосат” (1968й.) , “Севишганлар” (1969й. Реж. Э. Ишмуҳамедов), “Сени кутяпмиз, йигит” (1972й. Реж. Р. Ботиров)  фильмларида муҳим аҳлоқий масалалар кўтарилган.  Тарихий фильмлар: “Улуғбек юлдузи” (1965 й. Реж. Л. Файзиев), “Ўтган кунлар” (1970й. Реж. Ю. Агзамов) ҳам шу даврга тегишлидир. Илк маротаба ўзбек ҳалқининг иккинчи жаҳон уруши давридаги жасорати акс этган: “Сен етим эмассан” (1963й. Реж. Ш. Аббосов), “Қирқ биринчи йил олмалари” (1970 й. Реж. Р. Ботиров), “Қуёш билан қайт” (реж. Л. Файзиев) фильмлар ҳам суратга олинди. 1966 йилдан бошлаб эса “Ўзбекфильм” киностудияси томонидан мультфильмлар, “Наштар” номли ҳажвий кинотўплам (йилига 6та намойиш) ҳам ишлаб чиқарилган.  Тарихий ленталар: “Одамлар орасида ёлғиз” (1974 й. Реж. К. Ёрматов), “Инсон қушлар ортидан боради” (1976й. Реж. А. Ҳамроев), “Абу Райхон Беруний” (1975 й. Реж. Ш. Аббосов), “Даҳонинг ёшлиги” (1983 й. Реж. Э. Ишмуҳамедов) каби фильмлари турли жанрда бўлишига қарамай, уларда  ўзбек ҳалқи тарихи саҳифалари очилган, тарихий шахслар – шоира Нодира, шоир Мушфиқ ва олимлар – Беруний, Ибн Сино сиймолари гавдалантирилган. Шу йили болалар фильми ҳам жадаллик билан ривожлана бошлаган. “Қалдирғочлар баҳорда қайтади” (1975й. Реж.Х. Ахмар), “Аччиқ данак” (1977 й. Реж. Қ. Камолова), “Шумбола” (1977й. Реж. Д. Салимов), “Тиниқ ирмоқлар” (1979 й. Реж. А. Акбарҳўжаев) фильмлари болаларда тарихий меросга ҳурмат, қизиқарли саҳналар ёрдамида табиатни асраш, гўзалликни тушуниш ва ардоқлаш каби кўникмаларни шаклантиришда ёрдам берган.  70-йилларда ҳорижий киностудиялар билан ҳамкорликда: Болгария билан  – “Икки аскар ҳақида ҳикоя” (1977 й. Реж. Сабитов), Югославия билан – “Севги ва нафрат” (1979й. Реж. Р. Ботиров ва Ж. Ристич), Хиндистон билан – “Али Бобо ва қирқ қароқчи” (1980 й. Реж. Л. Файзиев ва У. Мехра) фильмлар суратга олинди. 1975 йил “Ўзбекфильм” киностудиясида сценарийлар устахонаси ташкил этилган.  Мустақиллик йилларида “Ўзбекфильм” киностудияси томонидан суратга олинган фильмлар бир қатор ҳалқаро кинофестивалларда иштирок этди ва кўпгина мамалакатларда эътироф этилди. Жумладан: “Чўпон аёл” (реж. Ю. Розиқов) фильми Москва ҳалқаро фестивалида “энг яхши сценарий” номинациясида Гран-При соҳибига айланди. Шу билан бирга, киностудия томонидан  “Дев билан пакана” (реж. Ж. Қосимов), “Осмондаги болалар” (реж. З. Мусоқов), “Қора ёл” (реж. Б. Одилов), “18-квадрат” (реж. Ж. Қосимов), “Ватан” (реж .З. Мусоқов), “Ҳаёт давом этади” (Нам жить дальше) (реж. Ф. Файзиев), “Забаржад” (реж. Б. Одилов), “Ой остидаги уй (ҳовли)” (реж. З. Мусоқов), “Осмон ва ер сувлари қоришиб кетди” (Смешались воды небо и земли) (реж. Ж. Қосимов) каби фильмлар суратга олинди.

_______________________________________________________________________________________________________

 

АЖ "Ўзбекфильм" НИЗОМИ

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (матн давомида – Қонун) ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган.

“O‘ZBEKFILM” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда жамият деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг “Давлат тасарруфида бўлган корхонани қайта ташкил этиш йўли билан акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисида”ги 1996 йил 17-октябрдаги 538к-ПО-сонли буйруғига ва Жамият таъсисчиларининг 1996 йил 22-октябрида ўтказилган таъсис йиғилиши қарорига асосан ташкил этилган.

1.2. Жамият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (06.05.2014й. ЎРҚ-370-сон) ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ олиб боради.

1.3. Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:

Ўзбек тилида: – “O‘ZBEKFILM” Aksiyadorlik jamiyati (матн давомида – Жамият деб юритилади)

Рус тилида: – акционерное общество « O‘ZBEKFILM».

Инглиз тилида:  – Joint Stock Company “O‘ZBEKFILM”;

Жамиятнинг қисқартирилган номи:

Ўзбек тилида: – « O‘ZBEKFILM» AJ

Рус тилида: – АО «O‘ZBEKFILM».

Инглиз тилида:  – JSC “UZBEKFILM”

1.4. Жамиятнинг жойлашган ери (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Чилонзор кўчаси, 1уй. Индекс: 100115.

1.5. Жамиятнинг электрон почта манзили: office@uzbekfilm.uz

1.6. Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.uzbekfilm.uz

 

II. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ СОҲАСИ (АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ) ВА МАҚСАДИ

 

2.1. .Жамиятнинг бош мақсади ватанимиз кинематографиясини ташкил этиш даражаси ҳамда унинг Ўзбекистон халқининг маънавий-ахлоқий камолотида тутган ўрнини ошириш, кўп асрлик маънавий, маданий қадриятлар ва миллий анъаналарини қайта тиклаш ҳамда бойитиш, шунингдек, бозор муносабатлари шаклланаётган шароитда миллий кинематография тараққиётини ривожлантириш ҳисобланади.

2.2. Жамиятнинг асосий вазифалари:

- киновидеомаҳсулот ишлаб чиқариш ва уни истеъмолчиларга етказишда, шунингдек, кино тармоғини шакллантиришда ягона сиёсатга риоя қилиш;

- ўзбек миллий кино санъатининг энг яхши ютуқларини сақлаб қолиш ва кўпайтириш, замонавий дунёқарашни шакллантиришда, айниқса, ёш авлодда шундай дунёқарашни шакллантиришда кино санъатининг аҳамиятини ошириш, бадиий жиҳатдан юксак кино ва видеофильмлар ишлаб чиқариш, уларда миллий ва умумбашарий қадриятларни уйғунлаштириш;

- жаҳон кино санъатининг энг яхши ютуқларнни тарғиб этиш, халқ онгида умумбашарий қадриятларга, миллий маданиятнинг буюк меъросига ҳурмат-эҳтиромни, келажакка ишонч туйғусини тарбиялаш;

-  ижодий ишлаб чиқариш, кино кўрсатиш ва видео бирлашмалари, корхоналари, ташкилотлари ҳамда пунктлари қайси идорага мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, улар билан ҳамкорлик қилиш ва биргаликда фильмлар яратиш;

- халқнинг маънавий-ахлоқий ва маданий мулкининг бир қисми сифатида миллий кино ва видеофонд барпо этиш ва сақлаш;

- кино санъати соҳасида ташқи алоқалар ва фаол халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

   -  халқаро ва минтақа кинофестивалларида иштирок этиш ҳисобланади.

Жамиятнинг мажбуриятлари:

бадиий ва хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, тасвирий, мультипликацион киновидеофильмлар ҳамда дастурлар ишлаб чиқаришда:

-киновидеофильмлар ҳамда дастурлар ишлаб чиқариш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, норматив-техник талабларга мажбурий тарзда риоя қилиш;

-киновидеофильмлар ҳамда дастурлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган тегишли моддий-техника базасига, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситаларга эга бўлиш;

киновидеофильмларни ҳамда дастурларни кўпайтириш ва дубляж қилишда:

-киновидеофильмларни ҳамда дастурларни кўпайтириш ва дубляж қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, киновидеомаҳсулотлар нусхалари техник сифатига қўйиладиган талабларга, шунингдек киновидеомаҳсулотларни кўпайтириш ва дубляж қилишда уларнинг безатилишига оид талабларга мажбурий тарзда риоя қилиш;

-маҳсулотни кўпайтириш ҳуқуқига эга бўлган шахс ёхуд кино ва видео асарларни кўпайтириш ва дубляж қилишга ҳуқуқи бўлган шахснинг розилиги бўлган бошқа буюртмачи томонидан буюртмани тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигини таъминлаш;

-лицензиат томонидан кино ва видео асарнинг маҳсулотнинг номи, ушбу маҳсулот таркибига кирган асарлар номи, тайёрланган нусхалар сони кўрсатилган ҳолдаги тайёрланган нусхаларининг, шунингдек лицензиат ёки тираж буюрмачисининг кино ва видео асарни кўпайтириш ва дубляж қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг ҳисоб-китоби юритиш;

-лицензиат томонидан кино ва видео асарни кўпайтириш ва дубляж қилишга доир ишлаб чиқариш фаолиятининг ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва санитария-гигиена нормалари талабларига жавоб берувчи, улар тўғрисида лицензияловчи органга ахборот тақдим этилган бинолар ва хоналарда амалга ошириш;

-лицензиат томонидан кино ва видео асарни кўпайтириш ва дубляж қилишга доир ишлаб чиқариш фаолиятини манбаларнинг ҳар қандай турида стандартлар талабларига мувофиқ келувчи асбоб-ускуналар ва техник воситалардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш;

киновидеофильмлар ва дастурларни сотиш ҳамда уларнинг прокати соҳасида:

-киновидеофильмлар ва дастурларни сотиш ҳамда уларнинг прокати соҳасидаги қонун ҳужжатларига, киновидеомаҳсулотларни сотиш ҳамда уларнинг прокатига қўйиладиган норматив-техник талабларга мажбурий тарзда риоя қилиш;

-кино ва видео асарларга интеллектуал мулк эгаси ҳуқуқлари бузилган тарзда киновидеомаҳсулотларнинг сотилишига ҳамда уларнинг прокатига йўл қўймаслик;

-лицензиат томонидан киновидеомаҳсулотларни сотиш ҳамда уларнинг прокатига доир фаолиятни ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва санитария-гигиена нормалари талабларига жавоб берувчи, улар тўғрисида лицензияловчи органга ахборот тақдим этилган бинолар ва хоналарда амалга ошириш;

-ҳар бир сеанс бўйича мавжуд ва сотилган патталарнинг қатъий равишда алоҳида олиб борилиши, касса интизоми ва патталарни сотишдан тушган тушумни инкассация қилиш қоидаларига риоя этиш.

2.3.Жамият томонидан зўровонликни, мамлакат хавфсизлиги ва ижтимоий-сиёсий барқарорликни, фуқаролар тинчлигининг, миллатлараро ва динлараро тотувликнинг бузилишини, Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишини ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий бойликларининг бузиб кўрсатилишини тарғиб қилиш учун фойдаланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш ҳамда тарқатишга йўл қўйилмади.

  2.4. Жамият асосий мақсадига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:

  - бадиий ва хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, тасвирий, мультипликацион киновидеофильмлар ҳамда дастурлар ишлаб чиқариш;

  - киновидеофильмларни ҳамда дастурларни кўпайтириш, дубляж қилиш ва сотиш;

  -  киновидеомаҳсулотлар прокати билан шуғулланиш;

  -  буюртма асосида, шунингдек ўз маблағлари ҳисобидан кино-видео маҳсулотлар- ни яратишга ҳақли.

  - ўз-ўзини маблағ билан таъминлаш ва фойда олиш;

  - бадиий, ҳужжатли, илмий-оммабоп ва мультипликатцион кино-видео махсулот- ларни яратиш ҳамда ўзбек ва бошқа тилларга таржима қилиш;

- кино-видео маҳсулотларни нусхасини кўпайтириш ва тарқатиш;

- юридик ва жисмоний шахсларга кино-видео маҳсулотлар яратишда кино-видео- технологик хизматларни барча турларини кўрсатиш;

- бино ва иншоотларни ижарага бериш.

Жамият лицензи талаб қилинадиган фаолият турлари билан лицензия асосида шуғулланади.

Қонунчиликда белгиланган бошқа фаолият турларини ўрнатилган тартибда амалга ошириши мумкин.

 

III. ЖАМИЯТ УСТАВ КАПИТАЛИНИНГ МИҚДОРИ

 

3.1. Жамиятнинг устав капитали акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади.

3.2. Жамиятнинг устав капитали 752 969 000 (Етти юз эллик икки миллион туққиз юз олтмиш туққиз минг)  сўмни ташкил қилади. У ҳар бирининг номинал қиймати 1 000 сўм бўлган  752 279 дона оддий ва 690 дона имтиёзли акцияларга бўлинган.

 

Жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш

3.3. Жамиятнинг устав капитали акциялар номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

3.4. Қўшимча акциялар Жамият томонидан ушбу уставда белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилади.

3.5. Жамият устав капиталини ошириш мақсадида жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акциялари миқдори - номинал қиймати 1 000 сўм бўлган 1 000 000 дона оддий акциялардан иборат.

3.6. Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча акцияларнинг умумий қиймати, сони, тури, номинал қиймати, жойлаштириш тартиби, усули, муддати, жойлаштириш (акцияларнинг биржа ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи, акциялар учун тўлов тартиби, амалга ошмаган деб топиш улуши ва амалга ошмаган деб топилган тақдирда акциялар учун қабул қилинган тўлов воситаларини қайтариш тартиби белгиланади.

3.7. Жамият томонидан чиқарилаётган акциялар белгиланган тартибда фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузиш йўли билан биржа ёки биржадан ташқари уюшган бозорда жойлаштирилади.

3.8. Қўшимча чиқарилган акциялар бозор қийматида, лекин номинал қийматидан кам бўлмаган қийматда жойлаштирилади.

3.9. Жамиятнинг акцияларига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб -да пул ва тўловнинг бошқа воситалари, мол-мулк шунингдек пулда баҳоланадиган ҳуқуқлар (шу жумладан ашёвий ҳуқуқлар) воситасида амалга оширилади.

 

Жамиятнинг устав капиталини камайтириш

 

3.10. Жамиятнинг устав капитали акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан камайтирилиши мумкин.

3.11. Агар устав капиталини камайтириш натижасида унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдоридан камайиб кетса, Жамият устав капиталини камайтиришга ҳақли эмас.

3.12. Устав капиталини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилган вақтда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав капитални камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.

 

IV. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ ВА УЛАР БЎЙИЧА

ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ

 

4.1. Жамиятнинг акциялари оддий ва имтиёзли бўлиб, эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳисобланади.

4.2. Жамият имтиёзли акциялари ўз эгаларига акциялар номинал қийматининг
25 фоизига тенг йиллик дивиденд олиш ҳуқуқини беради.

4.3. Имтиёзли акциялар эгалари жамият тугатилган тақдирда унинг мулклари тақсимланаётган пайтда оддий акция эгалари ўртасида мулк тақсимоти амалга оширилгунга қадар ўз акцияларининг номинал қийматини оладилар.

4.4. Жамият ўзи жойлаштирган имтиёзли акцияларни олиш нархи уларнинг бозор қийматига мувофиқ белгиланади.

4.5. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

4.6. Жамиятнинг имтиёзли акциялари бўйича дивидендларни қимматли қоғозлар билан тўлашга йўл қўйилмайди.

4.7. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.

4.8. Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Жамиятнинг молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.

4.9. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

4.10. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган
ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.

Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.

 

V. ЖАМИЯТНИНГ ЗАХИРА ФОНДИ

 

5.1. Жамият соф фойда ҳисобидан захира фондини ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилишида аниқланадиган, жамият фаолияти учун зарур бўлган бошқа фондларни ташкил этади.

5.2. Жамиятнинг захира фонди, бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади. Захира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.

5.3. Жамият устав капиталининг 15 фоизи миқдорда жамият захира фонди тузилади.

5.4. Жамият захира фондига ушбу уставнинг 5.3-бандида белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан 5% дан кам бўлмаган миқдорида ажратмалар ўтказади.

5.5. Захира фонди тўлалигича ёки қисман сарфланиб бўлган ҳолларида, мажбурий ажратмалардан тикланади.

 

VI. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВИНИНГ ТУЗИЛМАСИ

 

6.1. Жамият бошқарув органлари - Акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши ва Ижроия органи  - Директор.

 

VII. ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

 

7.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир.

7.2. Жамият ҳар йили Акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини Кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.

7.3. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

а) жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;

б) жамиятни қайта ташкил этиш;

в) жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

г) жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

д)  эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

е)  жамиятнинг устав капиталини камайтириш;

ё)  ўз акцияларини олиш;

ж) жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, ижроия органини тузиш, унинг раҳ-барини сайлаш (тайинлаш) ва раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

з) жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

и) жамиятнинг йиллик ҳисоботини, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;

к) жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

л) жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаларини эшитиш;

м) имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида қарорни қабул қилиш;

н) акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

о) акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

п) қонунчиликда белгиланган ҳолларда Жамият томонидан йирик битимлар ва жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиштўғрисида қарор қабул қилиш;

р)  қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

7.4. Овозга қўйилган масала бўйича акциядорлар умумий йиғилишининг қарори, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган, йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг кўпчилик (оддий кўпчилик) овози билан қабул қилинади. Ушбу уставнинг 7.3. бандининг  “а”,“б”, “в”, “д”, “л” ва “п” кичик бандларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

7.5. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари ушбу қарорлар қабул қилинган санадан  эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акциядорлар эътиборига етказилади.

7.6.  Жамият Акциядорлар умумий йиғилиши Жамиятнинг «Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида»ги Низом асосида чақирилади ва ўтказилади.

 

VIII. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

 

8.1. Жамият Кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига тааллуқли масалалар бундан мустасно.

8.2. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга сайланадилар. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони 7 кишидан иборат.

8.3. Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;

акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

- жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш масалаларини акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;

мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси жамият Кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг
1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;

жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;

жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;

дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;

жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;      

- жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш ва  жамият уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш;

- жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш ва  жамият уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш;

- қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарорни тасдиқлаш;

- қимматли қоғозларни  чиқаришда Эмиссия рисоласини тасдиқлаш;

- аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарорга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш;

- аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозларни  чиқариш Эмиссия рисоласига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш;

- қонунчиликда белгиланган ҳолларда Жамият томонидан йирик битимлар ва жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

жамият Ижроия органи - директорнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлаш;

- жамият ижроия органи – Директорга тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек унинг энг юқори миқдорларини белгилаш;

- корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш;

жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш.

- акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

- акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

- жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

    Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ва мазкур уставга мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.

8.4. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони Жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар Жамият Кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.

8.5. Жамият Кузатув кенгашининг раиси Кузатув кенгаш аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан Жамият Кузатув кенгаши аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади. Жамият Кузатув кенгаши ўз раисини жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.

8.6. Жамият Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади.

8.7. Жамият Кузатув кенгаши раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини Кузатув кенгаш аъзоларидан бири амалга оширади.

8.8. Жамият Кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Зарурият кўра Жамият Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари ҳам ўтказилиши мумкин.

8.9. Жамият Кузатув кенгашининг қарори Кузатув кенгашга сайланган аъзоларнинг камида етмиш беш фоизи иштирок этганида қонуний ҳисобланади. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар қонунчиликда бошқа ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга. Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кузатув кенгашнинг бошқа аъзосига беришига ҳақли эмас. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолда, Жамият Кузатув кенгаши Раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.

8.10. Жамият Кузатув кенгаши Жамиятнинг «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги Низом асосида иш олиб боради.

 

IX. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ

9.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик яккабошчилик асосидаги Ижроия органи - Директор томонидан амалга оширилади.

9.2. Директор жамиятнинг кундалик фаолиятини бошқаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Жамият Устави, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.

9.3. Директор Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашига ҳисобот беради.

9.4. Директор Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланади (тайинланади). Директор билан меҳнат шартномасини Жамият номидан Кузатув кенгаши раиси имзолайди.

9.5. Директорга тўланадиган ҳақ миқдори Жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб, меҳнат шартномасида белгиланади.

9.6. Директорнинг ваколатларига Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.

9.7. Директор Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.

9.8. Директорнинг ваколатларига қуйидагилар киради:

- мазкур устав ва Кузатув кенгаши томонидан ўзига берилган ваколатларга мувофиқ Жамиятнинг ишига раҳбарлик қилиш;

- Кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этиш;

- Жамият номидан ишончномасиз иш юритиш ва унинг манфаатларини ҳимоя қилиш;

- Жамият номидан битимлар тузиш, жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлаш;

- штатларни тасдиқлаш, Жамият ходимларини ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш, ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлаш;

- Жамият номидан амалдаги қонунчиликка асосан ишончномаларни бериш;

- Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;

- ўз ваколатлари доирасида Жамиятнинг самарали ва б