"Ўзбекфильм" учун яратилаётган янги имкониятлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги “Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6202-сон фармони билан янгидан қад ростлаган “Ўзбекфильм” киностудияси учун ҳозирда жуда зарур бўлган замонавий техник мосламалар билан жиҳозланишини яратибгина қолмай, ушбу имкониятлардан хусусий кинокомпаниялар, мультфильм ва сериалларнинг ижодкорлари ҳам фойдаланишига асос бўлди.

Шунингдек, Фармоннинг тегишли бандларида кўрсатилган киноижодкорларни молиявий рағбатлантириш, ёш ижодкорларга яратилаётган имкониятлар ҳамда “Ипак йўли дурдонаси” номли Тошкент халқаро кинофестивалини мунтазам ўтказиш хусусидаги вазифалардан биз ижодкорларни янада руҳлантирди. Корхонамизда яратилаётган бундай имкониятлар нечоғлик муҳим эканлиги, уларни оқлашда ижодкорларга катта масъулият юкланаётганлигини ҳис этган ҳолда, Муҳтарам Президентимизга “Ўзбекфильм” киностудиясини қўллаб-қувватлаш борасидаги сай-ҳаракатларига чуқур миннатдорлик билдириб, фармондан келиб чиқиб, кўзда тутилган барча режаларни амалга оширишда тайёрлигимизга Сизни ишонтирамиз.