“Ўзбекфильм”да ҳайрия ҳашари ташкиллаштирилди.

“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан «Ўзбекфильм» киностудиясида жорий йилнинг 14-15 март кунлари ҳайрия ҳашари бўлиб ўтди. Шу куни ходимлар томонидан киностудиянинг биносидаги хоналарда озодалик ишлари олиб борилди, атрофдаги ҳудуди эса ободонлаштирилди. Ҳайрия ҳашарида барча дўстона кайфиятда иштирок этиб, байрам шукуҳи ҳукмронлик қилди. Тадбирда раҳбарият ва ходимлар, барча бирдек озодаликка ўз ҳиссасини қўшди.

preview