preview

Ушбу фильмда республикамизга коронавирус инфекциясининг кириб келиши, тарқалиши ва унга қарши курашиш жараёнларида Давлат раҳбари ҳамда халқнинг ҳамжиҳатликдаги кураши, миллий қаҳрамонларимизга айланган шифокорлар, ҳарбийлар, шунингдек, шундай синовли кунларда ёрдамга тайёр турган халқ вакиллари, қийинчилик кунларда бир-бирига мурувват кўрсатганлар ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильмнинг суратга олиш ишлари Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Сирдарё, Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
Фильм режиссёри ва сценарий муаллифи Дониёр Шокиров, оператор Саид Далилхон Саид Турғутхонов.
Фильмдан кўзланган мақсад юртдошларимиз бошига тушган шундай синовли кунларни сабр ва бардош, кучли ирода, бирдамлик, ҳамжиҳатлик билан енгиб ўтишга қаратилган.