«O‘ZBEKFILM» АЖ Ижроия органи раҳбари (Директори) вакант лавозимига танлов ўтказиш тўғрисида ҚОИДА

Добавлено: 20 Феврал 2017 16:06

 «O‘ZBEKFILM» АЖ кузатув кенгаши томонидан

“ТАСДИҚЛАНГАН”

Кузатув кенгаши раиси О.Э.Мусаев

______________

2017 йил 15 февраль

1-сонли баённома

 

 

 

«O‘ZBEKFILM» АЖ Ижроия органи раҳбари (Директори)

вакант лавозимига танлов ўтказиш тўғрисида

ҚОИДА

                       

 

 

Мазкур  Низом “Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги ПҚ-4720 сонли Қарори, қорпоратив бошқарув Кодекси, Акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Кенгаши йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли баёни билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув Кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган ва «O‘ZBEKFILM» АЖ (келгусида – Жамият) вакант ижроия органига (директор) танлов йўли билан  танлаш, танловда иштирок этиш, ғолибларни аниқлаш қоидаси белгилайди.

 

 

I. Умумий қоида

 

1. Ижроия ораганига номзодлар танлови (келгусида – танлов) АЖ кузатув кенгаши (келгусида КК) томонидан амалга оширилади.

2. Танлов номзодлар бўйича тушган таклифлар асосида амалга оширилади.

3. Номзод сифатида республика вазирликлари ва идораларининг малакали ходимлари, шунингдек  тегишли соҳада малака ва тажрибага эга бўлган  бошқа шахслар ҳамда ҳорижий менежерлар иштирок этишлари мумкин.

4. Номзодлар бўйича тавсиялар қонунчиликка мувафиқ равишда даъвогарлар, вазирликлар, идоралар, акциядорлар ва бошқа шахслар томонидан АЖ ККга таклиф қилиниши мумкин.

5. Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлар ва акциядорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ танлов муддатлари ижроия органи бўйича АЖга юбориладиган таклифлар даврини назарда тутиши керак.

6. Танлов ўтказиш учун КК кенгаш аъзоларидан ва вазирлик ҳамда идоралар вакилларидан иборат бўлган танлов комиссиясини ташкил қилади. Танлов комиссияси таркиби КК раиси томонидан тасдиқланади.

7. танлов комиссияси қарори КК мажлисида қабул қилиниб баённома билан расмийлаштирилади.

8. КК раиси АЖнинг маъсул бўлимини белгилайди. Мазкур бўлим танлов комиссиясининг ишчи органи вазифасини бажаради.

II. Танловга тайёргарлик

            1. Танлов ўтказиш учун КК танлов комиссиясини (келгусида –комиссия) ташкил қилади. Унинг аъзолари КК аъзолари, вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат бўлади. Танлов комиссияси таркиби КК қарори билан қабул қилиниб, аъзолар сони 5 кишидан кам бўлмаслиги керак.

 

2. Танлов ҳақида эълон чиққач 15 кун (агар бошқа муддат кўрсатилмаган бўлса) ичида ташаббускорлар мазкур Қоидага асосан номзодлар ҳақида маълумотларни ҳавола этадилар.

3. Қуйидаги кўрсатгичларга жавоб беролмайдиган шахслар номзод бўла олмайди:

·         тегишли соҳа бўйича олий маълумотга эга бўлмаганлар;

·         тегишли соҳада камида уч йиллик тажрибага эга бўлмаганлар;

·         яккабош ижроия органи вазифасини бажарганлар, коллегиал ижроия органи таркибида бўлганлар ёки лицензия талабларини бузганлиги учун кўрсатилган фаолият бўйича лицензияси тутилган даврда юридик шахсларнинг таъсисчис бўлганлар ва бундай тугатилишдан 3 йил ўтмаган бўлса;

·         иқтисод соҳасида ўчирилмаган судланганлиги ёки бошқарув қоидаларига қарши жиноятлари бўлган шахслар;

·         яккабош ижроия органи вазифасини бажарганлар ёки банкрот деб эълон қилинган ташкилот коллегиал ижроия органи таркибига кирган ва орадан икки йил ўтмаган бўлса;

·         кузатув кенгашининг бошқа аъзоси ёки АЖ раҳбари билан қариндошлик алоқалари бўлган шахслар.

4. Ташаббусчилар номзодлар ҳақида АЖга тақдим этан маълумотларнинг ишончлилиги ва актуллигини таъминлайдилар.

5. Танловда иштирок этиш учун номзодлар белгиланган муддат ичида комиссияга қуйидаги ҳужжатларни ҳавола этадилар:

а) ариза;

б) анкета (4х6 ўлчамли суратлари билан);

в) автобиография;

г) паспорт нусхаси;

д) профессионал маълумоти, қайта ўқигани, малака ошириш ҳақида ҳужжаиларнинг нусхаси;

е) ИНПС ва  ИНН;

ж) белгиланган қоидага кўра тасдиқланган меҳнат дафтарчаси ва ҳарбий ва бошқа хизматни ўтагани ҳақида ҳужжат нусхаси;

з) жамиятнинг ижроия органи раҳбари (Бош директор) ҳақида маълумотлар, баҳолаш критерийларини тасдиқлавчи ҳужжатлар иловаси билан.

Комиссия котиби маълумот хабарида кўрсатилган муддатдан кейин тақдим этиладиган талабнома ва уларга илова қилинган ҳужжатларни қабул қилмайди.

III. Танловни ўтказиш

 

1. Комиссия қарорлари баённомалар билан тасдиқланиб, улар мажлисда комиссия аъзолари томонидан имзоланади. Баённома имзоланишда комиссия аъзоларининг фикри “ёқлайман” ёки “қаршиман” деган сўзлар билан белгиланади.

2. Танлов ўтказилишидаги ҳабарлар “Ўзбеккино” МА ва жамиятнинг интернет сайтларида, шунингдек оммавий ахборот воситалари ва бошқа ахборот воситаларида Танлов эълон қилинишидан 20 кун аввал эълон қилинади. Шу муддат ичида информацион хабар ва танлов ҳужжатлари МВЭСИТ ва ТИВга рус ва инглиз тилларида республика ва хориждаги дипломатик ваколатхоналарига жўнатилади.

3. Белгиланган вақтда номзодлар ҳақида маълумотлар баллар асосида жамлаштирилади. Баллар (100 баллгача)  мазкур регламентдаги иловада кўрсатилган критерийлар бўйича ҳисобланади                    

4. Ижроия органи учун энг яхши номзод (энг яхши номзод) қуйидагича амалга оширилади:

·         танловдан ташқари – Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31 март 2015 йил №ПП-2327 сонли қарори билан акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини мукаммаллаштириш бўйича  барпо этилган Комиссия қарори асосида жамият ижроия органига тавсия этилган шахслар;

·         мазкур регламент иловасида кўрсатилган критерийлар бўйича номзод қўлга киритган энг юқори якуний баллар бўйича;

·         икки ва ундан ортиқ номзодларнинг якуний баллари тенглигида АЖ танлов комиссияси сайлови натижаси бўйича;

·         икки ва ундан ортиқ номзодларнинг якуний баллари тенглигида АЖ танлов комиссияси сайлови натижаси бўйича – бунда КК раиси овози ҳал қилувчи ролга эга бўлади;

·         номзодлар бўйича тавсиялар бўлмаганида – танлов комиссияси томонидан мазкур АЖ  хўжалик органлари структураси ходимлари орасидан танлайди.

5. Кузатув кенгаши қонунчилик ва мазкур АЖ устави ҳамда ички ҳужжатлари томонидан кўзда тутилган қоида ва муддатларда акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун энг яхши номзодлар бўйича таклифлар киритади. Устав моддалари билан АЖ ички ҳужжатлари ўртасида зиддият юзага келса устав моддалари  устун келади.

6. Ташаббусчилар номзодни ўзгартириш бўйича юзага келган вазият ҳақида дарҳол Кузатув кенгашига хабар беришлари шарт.

7. Бордию, номзод борасида уни ўзгартириш бўйича вазият юзага келса, , Кузатув кенгаши:

·         мазкур Регламентда кўзда тутилганидек  танловда иштирок этган ва кейинги энг яхши балл тўплаган номзодни белгилайди;         

·         аввал танловда иштирок этган номзодлар бўлмаган тақдирда ёки уларни мазкур АЖ ижроия органига сайлаш мумкин бўлмаган ҳолда хўжалик бошқаруви органи ходимларидан бирини тайинлайди;

8. Бордию акциядорлик уюшмалари ва компанияларида давлат улушидан самарали фойдаланишни мониторинги бўйича Комиссия қарори бўйича мазкур шахснинг жамият бошқарув органи ва хўжалик назорати фаолияти қониқарсиз деб топилган бўлса, КК бундай номзодни четлатишга ҳақли.

IV. Якуний қоидалар

1. Мазкур Регламент талабларини бузган шахслар қонун томонидан белгиланган ҳолда жавобгарликка тортидладилар.

2. Мазкур Регламент талабларининг бажарилишини назорат қилишни АЖ кузатув кенгаши амалга оширади.

 

 

 

 

Қоидага Илова

АЖ ИЖРОИЯ ОРГАНИ (ДИРЕКТОРИ) РАҲБАРИ НОМЗОДИ ҲАҚИДА

МАЪЛУМОТНОМА

 _____________________

Номзод ФИШ:_________________________________

 

БАҲОЛАНИШ МЕЗОНЛАРИ

Мезонларга мос келиши учун баллар

Номзодда мавжудлиги

(ҳа / йўқ)

I. МАЪЛУМОТИ

1

Маҳаллий \ хорижий олий ўқув юртининг магистрлик ёки Тиббиёт олий ўқув юртининг клиник ординатура дипломи ёки “Маълумот ҳақида” қонун ва Ўзбекистон Республиками Олий Мажлиси томонидан 29.08.1997й. кадрларни қайта тайёрлаш тўғрисидаги Миллий дастур қабул қилингунига қадар қўлга киртган олий тиббий маълумоти ҳақида дипломи

5

 

2

Номзодда қонун томонидан тан олинган  медецина, иқтисод, юриспруденция соҳаларида халқаро мавқенинг мавжудлиги

5

 

3

Соғлиқни сақлаш соҳасида ёқланган номзодлик ёки докторлик диссертациясининг мавжудлиги

8 (ТФН)

10 (ТФД)

 

4

Профессорлик илмий унвонининг мавжудлиги 

7

 

5

Хизмат кўрсатган фан арбоби унвонинг мавжудлиги

8

 

6

Номзод томонидан медицина, иқтисодиёт, молия ва юриспруденция соҳасида хорижда икки йиллик стажировкасининг мавжудлиги

3

 

7

Жорий ёки ўтган йилда соғлиқни сақлаш ёки корпоратив бошқаруви соҳасида малакасини оширгани ҳақида гувоҳнамасининг мавжудлиги

2

 

8

Соғлиқни сақлаш масаласи бўйича йилига 2та мақола босиб чиқаргани

3

 

9

Магистрант, аспирант ва докторантлар учун илмий қўлланма

2

 
 

ЖАМИ:

45 (43)

 

II. ТАЖРИБАСИ

10

Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси қарори бўйича раҳбарлик лавозимида тажрибаси:

Бир йилгача

1

 

Бир йилдан уч йилгача

2

Уч йилдан беш йилгача

3

Беш йилдан кўп

10

11

Давлат ташкилотлари, давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларида маъмурий-бошқарув лавозимларидаги тажрибаси (10 пунктда кўрсатилган раҳбарлик лавозимларидан ташқари):

Бир йилгача

1

 

Бир йилдан уч йилгача

2

Уч йилдан беш йилгача

3

Беш йилдан кўп

5

12

Соғлиқни сақлаш ташкилотларида маъмурий-бошқарув лавозимларидаги тажрибаси:

Уч йилгача

1

 

Уч йилдан беш йилгача

3

Беш йилдан ўн йилгача

5

Ўн йилдан кўп

7

13

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Бош (хирург, уролог ва ҳ.к.) лавозимларидаги тажрибаси

Бир йилгача

1

 

Бир йилдан уч йилгача

2

Уч йилдан етти йилгача

3

Етти йилдан кўп

5

14

Бошқа ташкилотлотларда раҳбар лавозимидаги тажрибаси (соғлиқни сақлаш соҳасида раҳбар, раҳбар муовини лавозимида):

Бир йилгача

1

 

Бир йилдан беш йилгача

2

Беш йилдан кўп

3

15

Жорий ва ўтган ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқитувчилик фаолияти олиб борилгани:

100 академик соат ҳажмида

2

 

100 академик соатдан кўп

3

16

Соғлиқни сақлаш соҳасида хизмат кўрсатган ходим унвонининг мавжудлиги

5

 

 

Жами  (максимум бўйича)

38

 

III. БОШҚА КРИТЕРИЙЛАР

17

 

Номзодда давлат мукофотларининг мавжудлиги

2 (медаль)

4 (орден)

 

18

Вазирлар Маҳкамаси (унинг Департаменти)  ёки унинг қошида барпо этилган давлат комиссиясининг мазкур номзодни қўллаб-қувватлаши ҳақида хати

4

 

19

Соғлиқни сақлаш Вазирлигидан мазкур номзодни қўллаб-қувватлаши ҳақида хати

3

 

20

Давлат ташкилотлари томонидан номзодга берилган ва иккитадан кам бўлмаган ҳурмат ёрлиқлари (ҳурмат дипломлари)нинг мавжудлиги

1

 

21

Корпоратив бошқарувчи квалификация аттестатининг мавжудлиги

1

 

 

22

Қимматли қоғоз бозори мутахассиси, аудитор, суғуртачи, баҳоловчи, суд бошқарувчиси квалификация талабларига мос келувчи ҳужжатларнинг мавжудлиги

1

 

23

Давлат назорат органи ходими, судья, Қонунчилик Палатаси депутати ёки сенторлик лавозимидаги бир йилдан кам бўлмаган тажрибаси

1

 

24

Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, хўжалик жамиятларининг ички аудит хизмати ходими лавозимидаги бир йилдан кам бўлмаган тажрибаси

2

 
 

Жами

17

 
 

Умумий йиғиндиси

100

 
 

 

Номзод сифатида тавсия этилаётган шахс бўйича қуйидагиларни тасдиқлайман:

·       керакли соҳа бўйича олий маълумотга эга;

·       камида керакли соҳада беш йиллик стажга эга;

·       ўтган уч йил мобайнида яккабош ижроия органи вазифасини бажармаган, коллегиал ижроия органи таркибга кирмаган ёки мазкур шахс айби билан корхона лицензияси тугатилишига олиб келишига сабаб бўлмаган, кўрсатилган соҳа бўйича фаолият олиб бориши учун берилган лицензия тугатилмаган.;

·       экономика соҳасида ўчирилмаган мудланиши йўқ ёки бошқарув тартибларига қарши жиноят содир этмаган;

·       банкрот деб эълон қилинган ташкилот коллегиал ижроия органи таркибига кирмаган;

·       кузатув кенгашининг бошқа аъзоси ёки АЖ хўжалик раҳбари билан қариндошлик алоқалари йўқ

·       аризада кўрсатилган барча маълумотларнинг, шунингдек мазкур аризага илова қилинадиган ҳужжат ва материаллардаги маълумотларнинг тўғри эканлигини.

Юқорида кўрсатилган маълумотлар тўғри ва ҳақиқатга тўғри келади.

 

Муҳр ёки электрон рақамли имзо билан тасдиқланган юридик шахс раҳбари лавозими ва унинг имзоси, ҳамда  ёзма ёки электрон имзоси билан тасдиқланган мазкур хусусий шахснинг ФИШ, манзили ва паспорт маълумотлари.

 

 

Эслатма:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган номзодлар бўйича ташаббускор унга маълум бўлган номзодга унинг Ўзбекистон Республикасида фаолият юритиши учун раддия берилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида хабар бериши керак.